Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси "Йилнинг энг илғор ҳудудий хотин-қизлар қўмитаси" бўлди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил қилинган "Йил аёли-2018" миллий танловида Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси "Йилнинг энг илғор ҳудудий хотин-қизлар қўмитаси" номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.
b
Совринни Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.А.Иброгимова қабул қилиб олган.