Янги йил арафасида Қўнғиротда "I LOVE KUNGRAD" ёзуви ўрнатилди

 

Аввалроқ сайтимиз орқали Қўнғирот туманида "I LOVE KUNGRAD" ёзуви деворга ёзиб кетилганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 

Янги йил арафасида туман марказидаги  ҳокимият биноси олдида барча талабларга жавоб берувчи "I LOVE KUNGRAD" ёзуви ўрнатилди.  Бу ҳақда туманда истиқомат қилувчи бир неча шахслар КRuz.uz'га маълум қилишди.


 
Эслатиб ўтамиз, "I LOVE..." ёзувлари Қорақалпоғистоннинг бир неча шаҳар ва туманларига ўрнатилган. Ёзув жойлашган ҳудуд, аҳоли гавжум, маданий хордиқ чиқарадиган масканларга айланмоқда. 

"I LOVE KUNGRAD"  ёзуви ҳақида бизга маълумот берганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

 

Бўлимлар