Нукуслик эркак чимбойлик аёлнинг 10 млн. сўм пули ва 1000 АҚШ долларини ўғирлаб кетди

Шу йил 14 декабрь куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи З.П.(исмли аёл)нинг уйи эшигини бузиб кириб, 10 млн. сўм пули ва 1000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нукус шаҳрида яшовчи С.Н. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов давом этмоқда.

Бўлимлар