Энди "Нукус ФМ" радиосини онлайн тинглаш мумкин

"Нукус ФМ" радиосини эндигидан буён онлайн тарзда тинглаш имконияти мавжуд.

Радионинг "nukusfm.uz" расмий сайти орқали радиоканалдаги эшиттиришларни онлайн тарзда тинглаб боришингиз мумкин.

Радио директори Бахтбек Ельмановнинг таъкидлашича, сайт айни пайтда тест режимида ишламоқда.

Сайт дизайнери Азамат Пиримбетов берган хабарларга кўра "nukusfm.uz" сайти Ўзбекистондан кирган фойдаланувчилар учун "tas-ix", хорижликлар учун эса "tas-ix" эмас экан.

Бу сайт фойдаланувчилари учун янада қулайликни тақдим этади.

Бўлимлар