Элликқалъада ижтимоий химояга мухтож ёшларга велосипедлар берилди

 

Янги йил арафасида элликқалъалик ёшларга Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан 10 та велосипед совға қилинди. 

“ -  Бизнинг туманимизда ҳам ёшларни хар томонлама кўллаб-қувватлаш мақсадида туман марказидан 70 км узокликда жойлашган “Кизилкум” ОФЙ даги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида тақсил олувчи ўқувчи ёшлар яни уйлари ўқув муассасасига узоқ жойлашган, ўқишга катнаши кийин бўлган,  кам таъминланган оила фарзандларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан 10 нафар ўқувчи ёшларга велосипедлар совға қилинди”, - дейди Ёшлар иттифоқ Элликқалъа 
туман Кенгаши раиси Озода Рўзимова.


 " - Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан ўғлимга велосипед олиб келишди. Энди ўғлим дарсларга ўз вақтида етиб борадиган бўлди. Очиғини айцам, қиш кунлари боламнинг мактабга қатнаши қийинроқ, ўқишга бориши анча вақтни  оларди ",-  дейди  велосипед олган Узоқбоев Алишернинг онаси.

Бўлимлар