Атабек Казаков: "Тайёргарлик жараёнлари яхши бўлганлиги учун ҳам, рақибларни мағлуб эта олдик"

"Универисада-2016" худудий-саралаш босқичи ўйинлари якунланганидан сўнг, брифинг бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикасининг эркаклар баскетбол жамоаси етакчиси Атабек Казаков мусобақа якунлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинлар осон бўлмади албатта. Рақиб жамоалар кучли эди. Шу боис биз ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрдик. Тайёргарлик жараёнлари яхши бўлганлиги учун ҳам, рақибларни мағлуб эта олдик. Хоразмни ҳам, Бухорони ҳам 3:0 ҳисобида таслим этдик. Энди худо хоҳласа Фарғонада бизнинг асосй рақибимиз Тошкент шаҳрининг СКИФ жамоаси бўлади. Шунингдек Самарқанд ва Наманган жамоалари ҳам биз учун анча жиддий рақиб ҳисобланишади. Худо хоҳласа Фарғонада олтин медал қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - дейди Казаков.


Фурқат Юсупов ёзиб олди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар