Шуманайда қутирган Шоқол фуқарога ташланди

Қорақалпоғистон Республикаси  Шуманай тумани “Қарабайли” ОФЙда аёлни шоқол тишлаб олган. Натижада, аёл зудлик билан туман касалхонасига ётқизилган. Текширув натижасида, шоқол қутирган эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Шуманай тумани ҳокими ўринбосари Инъомжон Алланиязов маълумот бермоқда. Туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутирган шоқолларни отишни буюрган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса, 50 минг сўм ваъда қилинмоқда, дея хабар бермоқда "Kar24.uz"

Маълумот учун, ўтган йили Шуманай тумани “Дўстлиқ байроғи”, “Деҳқонобод” ОФЙда ҳам бир гуруҳ болаларни бўрилар талаган эди. 

Бўлимлар