Қорақалпоғистонда жиноят ишлари бўйича суд раиси ўзгарди

Гулнара Базарбаева Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси лавозимига сайланди. 26 декабрда ҚР Жўқорғи Кенгесининг сессиясида Маҳмуд Бойниязов бу лавозимдан олиниб, уни ўрнига Гулнара Базарбаева сайланди, дея ёзмоқда "Turon24".

1962 йилда туғилган Гулнара Базарбаева Жўқорғи Кенгеси аппаратида, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили, жиноят ишлари бўйича ҚР  судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бўлимлар