Қорақалпоғистондан 46 киши кичик "Ҳаж" зиёратига жўнаб кетди

25 декабрь соат 9:50 да Нукус халқаро аэропортидан Қорақалпоғистон Республикаси “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Ҳайъати томонидан рўйхатга олинган 45 киши ва битта эллик боши “Умра” зиёратига жўнаб кетди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Кузатув маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти бошлиғи А.Сейтимбетов, Қорақолпоғистон мусилмонлари қозиёти қозиси Ш.Баўетдинов ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

Бўлимлар