Берунийда 27800 та хонадон газ билан таъминланди

Беруний туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб бу борадаги ишлар жадал давом эттирилмоқда. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.

Бу борада “Беруний- тумангаз” филиали томонидан 27800 та газлаштирилган хонадонларни тўла табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилди. Газ қувурларини прибор усули билан синаш, хонадонлар мўриларини ёнғин хавфсизлиги кўригидан ўтказиш, газ қувурларини ҳаво босими орқали синаш, уларни бўяш поёнига етказилди. 

“Наманган”, “Наврўз” ва Ж.Неру кўчалари бўйлаб ўтувчи ўрта газ қувурлари таъмирланмоқда.

Туманда газ босими етиб бормайдиган хонадонлар аниқланиб, уларни босқичма-босқич суюлтирилган газга ўтказиш ишларни олиб борилмоқда. Бу борада овул ва маҳаллалар раислари билан йиғилишлар ўтказилди ва газ босими танқис хонадонларда иситиш хоналарини имкон қадар қисқартириш, ёш болалар ва қарилар яшайдиган хоналарга печлар қуриш, қаттиқ ва суюқ ёқилғилардан заҳира тўплаш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, газ босими танқис хонадонларга “Шимолгаз таъминот” унитар корхонаси томонидан ажратилган 1 минг 200 та суюлтирилган газ балон тарқатилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари барча умумтаълим мактаблари, коллежлар, туман тиббиёт бирлашмаси, туман электр ва газ таъминоти корхоналарида яхши йўлга қўйилган

Бўлимлар