Амударёда кам таъминланган оилаларга қорамол берилди

25 декабрь куни Дўрман овулида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Йўлдош Ўрозбоев номли ММТП раиси Қурбанғали Бешбаев сўзга чиқиб, овул ҳудудидаги 4 та кам таъминланган оилалар раҳбарларига ҳудуддаги фермерлари номидан қорамол совға қилди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Тадбирда овул фуқаролари Ўрозбой Отажонов ва Маҳмуд Қушчановлар сўзга чиқишиб, туман раҳбарларидан ва саховатпеша фермерлардан миннатдор эканликларини изҳор қилдилар.

Ушбу тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев иштирок қилди ва овул аҳолисини яқинлашиб келаётган Янги йил байрамлари билан муборакбод этди.

А.Жуманиёзов.

Бўлимлар