Оролда қум-саҳроси пайдо бўлгани туфайли ҳар йили 100 млн тонна қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда - Президент

Ҳозирги вақтда Орол фожиаси туфайли 5,5 млн гектардан ортиқ майдонда Орол қум-саҳроси пайдо бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида айтилди, дея хабар бермоқда "Kun.uz"

«Орол қум-саҳроси пайдо бўлгани туфайли ҳар йили 100 млн тонна қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда. Орол денгизининг сувсиз қолган ерларида яшил ўрмонлар барпо этишга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Қабул қилинаётган махсус дастурга кўра, Орол денгизининг сув ости ҳудудида келгуси йилнинг ўзида яна беш юз минг гектар ўрмонзор барпо этилади. 

Яқинда аэропортни очиб, Нукусга катта самолётни қўндирдик. Нукусда ҳамма нарсани рухсат берамиз. Бир ой ичида иккита катта завод очиляпти. Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва қишлоқларида келажакда янги қурилишлар амалга оширилади. Хусусан, Мўйноқ туманида барча зарур инфратузилмага эга бўлган шаҳарча қурмоқчимиз», - деди давлат раҳбари. 

 

Бўлимлар