Нукус Халқ қабулхонасида оммавий қабул ўтказилди

Нукус шаҳридаги Ҳалқ қабулхонаси ташаббуси билан Нукус шаҳри сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликта Нукус шаҳри марказидан чеккада жойлашган “Бес төбе” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва имкон даражасида мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида 2018 йил 26 декабрь куни 30 сонли Умумий ўрта таълим мактаби биносида оммавий қабул ўтказилди.

Бўлиб ўтган оммавий қабулда жами  70 га яқин фуқаролар қатнашди шундан мурожаатлар сони 20 тани, улардаги масалалар сони 22 тани, асосли тушинтириш берилганлар 9 тани ташкил қилиб, қолган 7 та мурожаатларни ўрганиш учун тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Оммавий қабулда келиб тушган мурожаатларан 2та ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди ва 4 та кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат мақсулотлари берилиб, мурожаатлари шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди ва янги йил совғалари берилди.

Нукус шаҳар бандликка кумаклашиш маркази томонидан 30 сонли Умумий ўрта таълим мактаби биносида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, ишсиз фуқароларга Нукус шаҳридаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш ўринлар билан таништирилиб 31 та фуқаро ишсизлар рўйхатига олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири:

                               А.Сейтанов

 

Бўлимлар