Элликқалъадаги фермер хўжалигида 600 бош қуёнлар парваришланмоқда

Элликқалъа туманидаги «Хусаин Абдулла» фермер хўжалиги томонидан 2017 йил қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида АТБ «Микрокредитбанк» томонидан 550 млн. сўм кредит олиб, қуёнчиликни ривожлантиришни йўлга қўйди.

Ўтган вақт давомида хўжаликда қуёнлар бош сони 1000 бош  етказилиб, аҳолига 400 бош қуёнлар банк кредитлари орқали сотилиб, ҳозирги вақтда 600 бош қуёнлар парваришланмоқда.

Маълумот ўрнида, чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир.  Қолаверса, қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади. 

Қуён товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Антарктидадан ташқари ер юзининг ҳамма қисмида тарқалган. Ҳозирги вақтда қуённинг 50 дан ортиқ зотлари бор.

Қуёнчилик – чорвачиликнинг қуён урчитши билан шуғулланадиган тармоғи. Қуёнчиликнинг асосий маҳсулоти – гўшт, тери ва тивит. 

Қуён гўшти – тўйимли парҳез маҳсулоти; териси – мўйна ишлаб чиқариш, саноати учун муҳим хом- ашё; тивити – трикотаж ва бошқа буюмлар тайёрлашда ишлатилади.

Қуёнчилик аҳоли орасида кенг тарқалган бўлиб, инсонлар учун гўшт  ва қимматли мўйна беради. 

Қуён гўшти тез ҳазм бўлади ва ўзининг сифатини янгилигида; сур ва консерва холида ҳам сақлайди. Қуён гўшти юмшоқлиги ва мазалиги бўйича парранда гўштидан қолишмайди, ҳазм бўлши жиҳатидан эса мол гўштидан устун туради. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар