Тахтакўпирда 2019 йили йирик чорвачилик комплекси ишга тушади

Тахтакўпир туманида янги йилда йирик чорвачилик комплекси ишга тушади. Аниы маълумотларга кўра Бугунги кунда комплексда 95 фоиз ишлар амалга оширилиб, қурилиш ишларининг якуний босқичлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 15-16 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Тахтакўпир тумани чорвачиликка ихтисослашган туманга айлантириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди.

 

Ушбуларни инобатга олиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида Тахтакўпир тумани «Агрокомплекс Қорақалпоғистон» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 20 млрд сўмга яқин бўлган чорвачилик комплекси ишга тушириш белгиланган.

 

Унга мувофиқ комплексда 300 бош қорамллар боқиш йўлга қўйилади, шунингдек, янгидан 30 та иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

 

Бўлимлар