Қорақалпоғистонда вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 34% га камайган. 5 та туманда эса умуман жиноят содир этилмаган

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган Бердақ номидаги қорақалпоқ академик драма театрида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов иштирокида Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 750 нафардан ортиқ бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этди. Йиғилишни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров олиб борди.

Мазкур йиғилишда 2018 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган ишлар, шунинг натижасида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато, камчиликлар ва келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди

Йиғилишда ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар натижасида Қорақалпоғистон Республикасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга солиштирганда 2018 йил 34 % га, унда иштирок этган вояга етмаганлар сони 19,6 % га камайишига эришилганини таъкидланди. Шу билан бирга Қорақалпоғистоннинг 5 та тумани: Мўйноқ, Қонликўл, Тахтакўпир, Шўманой ва Нукус туманларида жорий йил вояга етмаган ёшлар иштирокида биронта ҳам жиноят содир этилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров 2019 йил вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида барча мактаб ва коллежларда дарсларни ўзлаштириши паст, тарбияси оғир вояга етмаганлар билан алоҳида шуғулланиб, уларни спорт мусобақалари ва тўгаракларга жалб қилиш, улар билан алоҳида шуғулланиш кераклиги тўғрисида Бошланғич ташкилот етакчиларига топшириқ берди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

Бўлимлар