Тахиатош туманида истиқомат қилувчи фуқаро 28 йилдан кейин ўз уйига эгалик ҳуқуқини олди

Президентимизнинг биргина 2018 йил 20 апрелдаги "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармонининг ўзи кўплаб фуқароларнинг йиллар давомида ечилмай келган муаммоларини ҳал қилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани “Сарайкул” овулида яшовчи Хожаметов Тачмират Есенович 28 йилдан кейин ўз уйига эгалик ҳуқуқини олди.
Ушбу хонадонга Тачмират Хожаметов 1990 йилда оила қурганидан кейин кўчиб ўтган эди. Тачмират Хожаметовда ханодонига эгалик ҳуқуқини яъни мулкни тасдиқловчи ҳужжати шу кунгача йўқ эди. 

"- Ахир ўтган йилларда яшаётган хонадонимни номимга ҳужжатлаштириш учун идорама-идора юриб, барча сай ҳаракатларим беҳуда кетган. Президентимизга раҳмат, масала осонгина ҳал бўлди қолди. Давлат хизмати маркази қисқа муддат ичида уйга эгалик ҳуқуқимни тасдиқловчи ҳужжатни қўлимга тутқазди. Бу менга ва оиламга янги йилнинг кириб келиши арафасида қувонч олиб келди. "- дейди, Тачмират Хожаметов  

Акция бошланиши арафасида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК Тахиатош филиалидан олинган маълумотига кўра, туманда 1702 та мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар аниқланган. 

Тахиатош тумани Давлат хизматлари марказига кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини олиш бўйича 1256 та фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган.
Бу кадастр хизматининг юқоридаги маълумотига асосланадиган бўлсак, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар эгаларининг 75 фоизидан аризалар қабул қилинганлигини англатади.  
Ушбу қабул қилинган мурожаатларнинг 836 таси туман комиссияси томонидан ўрганиш натижасига кўра, ижобий деб топилиб,  шундан 690 тасига туман ҳокимининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди ҳамда 241 та мурожаат туман комиссияси томонидан ўрганиш жараёнида.

Барчага маълум акция 2019 йилнинг 1 май кунига қадар давом этади.

Шуни эсдан чиқарманг, акция якунлангач ўзбошимчалик билан қурилган уйларга нисбатан мулк ҳуқуқини бериш нормалари бекор қилинади.


Тахиатош тумани Давлат хизматлари марказининг бўлим бошлиғи А.Оразимбетов

Бўлимлар