Илгари Қорақалпоғистонда ҳоким ва вазир бўлиб ишлаган Фарҳод Эрманов сенатор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича бўлиб ўтган қўшма мажлисда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов сенатор этиб сайланган.

Шу йилнинг 27 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Фарҳод Эрманов Сенати аъзоси сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

Маълумот учун, Ф.Эрманов 1958 йилда туғилган. Илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Бўлимлар