"Ҳоким ва ёшлар" учрашувидан кейин туман ҳокими мурожаатларни телеграмда ҳам қабул қилмоқда

Cайтимиз орқали 23 ноябрь куни Хўжайли тумани ҳокими «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида тумандаги ёшлар билан очиқ мулоқот қилганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ушбу учрашувда Хўжайли тумани ҳокими Женгис Ермашев мурожаатларни телеграмда ҳам қабул қилинишини айтганди.

Шундан  кейин туман сардорлар кенгаши томонидан юритиладиган "Сардорлар нишонида" танқидий телеграм гуруҳи "Хўжайли тумани ҳокимига элекрон мурожаат" гуруҳига айлантирилди.

Бошланишида 70 та аъзоси билан ўз фаолиятини бошлаган "Хўжайли тумани ҳокимига элекрон мурожаат" гуруҳининг ҳозирга келиб 4 мингдан зиёд фаол аъзоси бор.

"Хўжайли тумани ҳокимига элекрон мурожаат" гуруҳини туман ҳокими Женгис Ермашевнинг шахсан ўзи кузатиб боради ва фуқароларга жавоб қайтаради.

Ҳар бир мурожаат атофлича ўрганилиб, маъсул ходимлар томонидан ижроси таминланади.

Туман миқёсидаги муаммо ва таклифлар шу гуруҳ орқали оператив тарзда аниқланади ва ижроси назоратга олинади. 

Бундай йўналишдаги ҳоким фаолияти ҳали Ўзбекистон миқёсида кузатилмаган эди.
 
Маълумот учун, йил якунида Хўжайли тумани ҳокими ёшлар билан яна бир марта учрашди. Унда биринчи, 23 ноябрь куни ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшлар томонидан айтилган муаммо ва таклифларнинг ижросини қай ҳолатда эканлиги айтиб ўтилди.

 Бу ҳақда батафсил кейинроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

"Хўжайли тумани ҳокимига элекрон мурожаат" телеграм гуруҳи

 

 

Мавзуга доир...

Хўжайли тумани ҳокими «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида берган вадасининг устидан чиқди

Ҳоким ташаббуси билан Хўжайлида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Ёшлар ҳокимга қандай савол берди?

​​​​​​​

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

 

Бўлимлар