Нукусдаги "Ёшлар маркази" йил якунлари бўйича энг намунали деб топилди. Ёшлар марказига хизмат автомашинаси бериладиган бўлди

Янги йил арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёшлар марказининг 2018 йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
Унда Республика ёшлар марказининг Қорақалпоғистон бўлинмаси раҳбари Полат Махсетбаев ҳам қатнашди. 

Тақдирлаш маросимида Республика ёшлар марказининг Қорақалпоғистон бўлинмаси "Энг намунали ҳудудий бўлинма" деб топилди. 

Пoлат Махсетбаевнинг айтишича, Республика ёшлар марказининг Қорақалпоғистон бўлинмасига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан хизмат автомашинаси бериладиган бўлган. 

Маълумот учун, Республика ёшлар марказининг Қорақалпоғистон бўлинмасида ҳозирги кунга келиб ёшлар учун бир неча бепул тўгараклар ўз фаолиятини олиб бормоқда.

 Бундан ташқари Нукусдаги халқаро форум ва конференсиялар ҳам шу ерда ўтказилиб туради.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар