Қанликўлда МИБнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

30-декабрь куни Мажбурий ижро бюроси Қонликўл туман бўлими янги замонавий биносини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирдада туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги” 5059-сонли Фармони ва Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш 3016-сонли Қарорига асосан Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилгандан буён, фаолият юритганига мана 1,5 йил  вақт ўтган бўлса, шу давр ичида энергия ресурслари, сув таъминоти, шунингдек, суд ҳужжатлари ҳамда бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашдаги йўналишлар бўйича бир ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Бош прокурор ва бюро раҳбарияти ёрдамида МИБ ҚР бошқарма ва туман, шаҳар бўлимлари 750 дан ортиқ малакали кадрлар билан тўлдирилган бўлса, уларнинг фаолиятини янада етарли даражада ташкил этиш учун барча имконият ва шароитлар яратилиб берилди, яъни замонавий компьютер ва бошқада техникавий жиҳозлар,  хизмат автотранспортлари билан таъминланди.

Жорий йил 11 ойи (январь-ноябрь) энергия ресурслари сувдан жами  525 млрд. сўмлик режа 100% га бажарилди. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида 700 млрд. сўмдан ортиқ ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланиб келинмоқда.

Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, жорий йил 22 ноябр куни  давлатимиз раҳбари томонидан  “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди, унда 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга ошириши белгиланди.


 

  МИБ ҚР бошқармаси Матбуот хизмати

Бўлимлар