Эртага Мўйноқда Халқаро Пресс клуб бўлади

 Эртага Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида халқаро Пресс клубнинг навбатдаги тадбири ўтказилади

Унда Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатида Орол ҳақида билдирилган фикрлари, таклифлари ва Орол денгизи атрофини ўрмонзорга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилади. 
Мазкур халқаро Пресс клуб тумандан қарийб 100 километр узоқда жойлашган, яъни Орол денгизига яқин “Сургул”да бўлиб ўтиши режалаштирилган, деб маълумот бермоқда Мўйноқ тумани ҳокими ўринбосари Бахтияр Мелибеков. Айни пайтда Халқаро Пресс клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўджаев Мўйноқ туманида. 
Маълумот учун, Орол денгизининг қуриган ҳудудида 500 минг гектар ерда шўрга чидамли дарахт кўчатлари ва саксовуллар ўтқазиш ишлари олиб борилмоқда. Бу хайрли ишда Республикамизнинг барча вилоятларидан келган кўнгилли гуруҳлар ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.

 

Бўлимлар