ОАВ: Нукус шаҳрида йўловчи поезди қулоғида "наушник" бўлган 2002 йилда туғилган ўсмирни босиб кетди

Makan.uz сайтига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Маълумотда айтилишича, 2019 йил 5 январь куни соат 13:45 да Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўли перегонининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Ургенч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл релсининг ўртасида қулоғига наушник таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб олган.

Натижада, Р.Д. воқея жойида вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди сўриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар