Вазир ва Ёшлар етакчиси Хўжайлидаги "Меҳрибонлик уйи"да ёшлар билан мулоқот қилди

Шу йилнинг 7 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров Хўжайли туманидаги "Меҳрибонлик уйи"да ёшлар билан учрашди.

Учрашувда Вазир ва Ёшлар етакчиси "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларига байрам совғаларини топширишди.

 

Ушбу мулоқот  "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларининг яқинда  Жанубий Корея давлатида ўтказилган "АРЕРАН" фестивалида муваффақиятли иштирок этиши муносабати билан ташкил қилинди. 

Такидлаш жоизки, Жанубий Кореяда бўлиб ўтган "АРЕРАН" фестивалида "Меҳрибонлик уйи"нинг "Тонг ғунчалари" ансамбли  "Енг яхши миллий рақс" номинациясида энг яхши деб топилиб, статуетка ва ансамблнинг ҳар бир аъзоси диплом билан тақдирланди.

 


Учрашув давомида "Меҳрибонлик уйи"даги ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров билан мулоқот қилишди. 

А.Аяпов ва А.Данияров биргаликда болажонларнинг консерт дастурини томоша қилиб, уларга байрам совғаларини улашди. 


"Зулфия" давлат мукофотининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичидан Ўзбекистон Республикаси якуний босқичига йўл олган Карамова Раъно учрашув ҳақида тўхталар экан, "- Бизга аслида совғалар керак эмас, Ўзингиз келиб бизлар билан учрашув дилдан мулоқот қилсангиз шуни ўзи биз учун катта совға",- деди.

Бўлимлар