Мўйноқда Саксовул экиш ишларига Самарқандликлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида жаҳон муаммосига айланган Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, бу муаммога жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратган эди. Юртбошимизнинг ташаббуси билан ўтган йили БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ташкил қилинганлигини Оролбуйи аҳолиси катта қувонч билан қарши олди.


Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида Орол денгизининг қуриган ҳудудида ўрмонзорликлар барпо қилиш, жумладан, 2019 йилнинг ўзида 500 минг гектарлик ўрмонзорлик яратиш буйича бир қатор топшириқларни белгилаб берган эди.


Янги йил арафасида ушбу ишга қизғин киришилди. Бу ерда республикамиздан ташқари барча вилоятлардан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ходимлари, селекционерлар, механизатор ҳамда фавқулодда вазиятлар муассасалари ходимларидан иборат бўлган мингдан ортиқ мутахассислар саксовул экиш ишларини бошлаб юборди. Улар орасида Самарқанд вилоятидан келган 40 га яқин мутахассислар ва механизаторлар ҳам бор.


– “Самарқанд вилояти агросервис МТП” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли 25 юқори даражали техника ва 28 тажрибали механизатор билан ўрмонзорлик барпо қилиш учун ерларни тайёрламоқдамиз, – дейди жамият раиси, “Пахтачи тумани агросервис МТП” раиси Акмал Раҳматов. – Механизаторларимиз учун барча шароитлар яратилган. Шунга яраша ишнинг самарадорлиги юқори. Асосан саксавул экиш учун ариқлар тортияпмиз. Барча куч ва имкониятларимизни сафарбар қилиб, Орол бўйидаги экологик ҳолатни яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшамиз”.


Бу ерда вилоятдан тажрибали ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 мутахассиси ҳам хайрли ишни амалга оширишда хизмат қилмоқда.


Улар янги 2019 йилни денгизнинг қуриган тубидаги махсус кўчма казармада кутиб олди. Байрамга бағишланиб ташкил этилган тадбирда олдинги меҳнаткашларга совғалар топширилди ҳамда республикамиз санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 

манба: parliamentrk.gov.uz

 

Бўлимлар