Нукусда йўловчи поезди қулоғида "наушник" бўлган ўсмирни босиб кетган видеоси тарқалди

Хабарингиз бор, 2019 йил 5 январь куни соат 13:45да Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўли перегонининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Ургенч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл релсининг ўртасида қулоғига наушник таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Д. Р.ни босиб олган. Натижада, Д.Р. воқея жойида вафот этган.

Бугун, 8 январь куни makan.uz’га бўлган бахтсиз ҳодисанинг видеотасвири келиб тушди.

Бу мавзуда ёзиш оғир бўлса ҳам, фуқароларнинг темир йўлларда хафвсизлик чораларига амала этиши, шунингдек, юз берган бахтсиз ҳодисанинг машинист кабинасидан кўриниши вазиятга ойдинлик киритиши учун видеони назарингизга тақдим этамиз.

Видеода поезднинг тезлик билан келаётгани, машинист кабинасидаги одамларнинг бири кўиб-пишган овоз билан гапираётгани, кетме-кет сигнал чалаётгани, рельс ўртасида кетаётган бола сигналларга ҳеч қандай эътибор бермасдан бораётгани, поезднинг болага яқинлашган вақтида тормоз босилган овози эшитилади.

Категория 18+

Видео: https://mover.uz/watch/sjBBce8m

 

Эслетиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, бу ҳодиса бўйича ҳозирда тергов олди сўриштирув ишлари олиб борилмоқда.

KRuz.uz сайти бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган фуқаро Д.Р.нинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

 

Бўлимлар