«Тошкент - Самарқанд - Бухоро - Хива - Нукус» йўналиши бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Жорий йилда Ўзбекистонда йирик шаҳарлар ўртасида янги мунтазам шаҳарлараро автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда 2019-2025 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш концепциясида айтилган.

Янги мунтазам йўналишлар учта катта йўналишда пайдо бўлади: «Тошкент - Самарқанд - Бухоро - Хива - Нукус», «Тошкент - Гулистон - Жиззах - Самарқанд - Қарши - Термиз», «Қўқон - Фарғона - Андижон - Наманган», дея хабар бермоқда "Kun.uz" 

Бундан ташқари, концепция республика минтақалари ўртасида авиақатновларни ривожлантириш, мавжуд темир йўлларни такомиллаштириш ва янгиларини қуриш, шунингдек, тезюрар электропоездлардан фойдаланишни кенгайтиришни назарда тутади.

Барча чора-тадбирлар натижасида минтақалар ўртасида ички сайёҳлар оқими йилига 14 миллион кишидан 25 миллион кишигача ошиши кутилмоқда.

Бўлимлар