Хўжайлида Шамун Набий мақбараси бузиб ташланганлигини тасдиқлади

Ўзбекистон Маданият вазирлиги марказий аппарат таркибига кирувчи бошқарма раҳбарлари ва журналистлар иштирокида 8-январ куни бўлиб ўтган конференсияда Қорақалпоғистондаги Шамун Набий мақбараси бузиб ташланганлиги фактини тасдиқлади.

“Новости Узбекистана" интернет-нашрининг мухбири Евгений Гранденинг сайёр комиссиянинг ишлари ва ўтказилган тарихий-бадиий, тарихий-меъморий экспертизаларнинг натижалари ҳақидаги саволига маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова ХИИ аср меъморчилиги тарихий ёдгорлигининг бузиб ташланганлиги факти, афсуски, тасдиқланганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда "Дарё.уз"

 

“Шамун Набий мақбараси жойида бинонинг янги нусхаси барпо этилди. Бу 2017-йилда амалга оширилди", — деди Камола Акилова.

Тарихий ёдгорлик энди йўқлиги ҳақидаги биринчи маълумот ОАВларида ўтган йилнинг октабрида пайдо бўлди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Тарихий мерос обектларини қўриқлаш бўйича бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий давлат инспексияси раҳбари Қуанишбек Шарипов “Халқ сўзи Онлине" нашрига берган изоҳида бинонинг бузиб ташланишини мажбурий чора деб атаган. Унинг сўзларига қараганда, икки гумбаз деярли тўлиқ вайрон бўлган, пахса деворлар юпқалашиб кетган. Шариповнинг фикрича, ёдгорликни дастлабки кўринишида қолдириш вақт ўтиши билан унинг тўлиқ вайрон бўлишини англатар эди.

“Ташкил этилган комиссия жойида бўлиб, мақбаранинг янги биносини барпо этиш бўйича ишларни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Улар ‘Мерос чашмасы лойиҳа ташкилоти томонидан олиб борилди. Қурилиш ишлари ўтган йилнинг баҳорида бошланиб, янги деворлар, гумбазларни барпо этиш, ҳудудни ободонлаштириш, баҳодир Шамун Набий дафн этилган даҳмани реконструксия қилишни ўз ичига олди", — дейди Қуанишбек Шарипов.

Шамун Набий мақбарасининг бузилганлиги ҳақидаги маълумотни археолог, тарих фанлари номзоди Октабр Доспанов ҳам тасдиқлади. Мақбара 1964-йилда Нукус чекка қисмидаги қазишма ишлари давомида топилган эди.

“Мақбара бузиб ташланишини тушунганимизда, бунинг олдини олишга уриндик, бироқ бизга барча рухсатларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг нақ бир папкасини кўрсатишди", — деди Октабр Доспанов.

Бинони бузиш ва янгисини барпо этишга айланган реконструксияга рухсат Маданият вазирлиги томонидан берилган. Ёдгорликни “янгилаш” билан Қуаниш Шарипов шуғулланган.

Бироқ бошқарманинг ўзи турли ОАВларидаги мақолалардан сўнг Шамун Набий мақбарасининг бузилганлигини рад этиб келди. 2018-йилнинг ноябр ойи бошида маданият вазири деярли ёпиқ матбуот анжуманини ўтказиб, унда вазир ўринбосари Камола Акилова мақбарани ҳеч ким бузиб ташламаганлиги, у вайрон бўлмаслиги учун янги қурилма билан қопланганлигини маълум қилган эди. Тарихий аҳамият йўқотилганлиги факти қисман тан олинди, сабаби Шамун Набий Миздакхон мажмуасининг бир қисми эди.

Ўшанда бошқарма махсус комиссия ташкил этилиб, у Ўзбекистоннинг барча шаҳарларини айланиб чиқиши ва ҳар бир ёдгорликни кўздан кечириши ҳамда ўз тавсияларини беришини маълум қилган эди.

Нукусга қилинган сафардан сўнг вазирлик юз берган ҳодисада айбдорлар қонунчиликка мувофиқ жазога тортилишини таъкидлади.

Бўлимлар