“Ёш китобхон”га берилган спарк ҳақидаги “миш-мишлар” ростми?

   Яқинда “Ёш китобхон” танловининг Республика босқичи ғолиби Нурсулиу Коканова “Спарк” олганидан хабарингиз бор. Ҳозирда айрим одамлар орасида “Ғолиб қиз Спарк пулининг ярмини тўлабди”, деган миш-мишлар тарқалган. Ушбу гапга ойдинлик киритиш мақсадида Нурсулиу Коканова ва унинг отаси билан боғландик

.
“Бу гаплар ёлғон. Бизга Спаркни Ёшлар иттифоқи совға сифатида берди. Ҳеч қандай пул ёки бошқа нарса бермадик. Бу гаплар қаердан, қандай чиқяпти, ҳайронман”, дейди ғолибнинг отаси.


Маълумот учун, “Ёш китобхон” танловининг мутлоқ ғолибига Президент совғаси – Спарк совға қилинади.

 

Бўлимлар