Сариёғдан юз миллион ютган кишининг тақдири нима бўлди?

Ўтган йил декабр ойида сариёғдан юз миллион жетон топган киши ҳақида маълумот берилган эди. Хўш, ўша ютуқнинг тақдири нима бўлди? Бу ҳақда kar24 мухбири қизиқди ва Тахтакўпир туманига борди.


Касби қоравул Қурал Маденов билан суҳбатлашдик. 1983 йил туғилган фуқаро туман деҳқон бозоридан сариёғ сотиб олади ва ундан жетон чиқади. Ютуқни олиш учун Қурал Маденов сариёғ ишлаб чиқарадиган корхонанинг Нукус шаҳридаги махсус шаҳобчасига келиб учрашади. Ваъда этилган ютуқ Қ. Маденовнинг пластик картасига ўтказилади.


“Бошида юз миллионни ололмасам кераков, деб ўйладим. Берилган телефон рақамлари билан боғандим. Улар ўзларининг дилерлик шаҳобчасига бориб, учрашишимизни айтишди. Бир ойга бормай ютуғимни пластигимга тушириб берди”, дейди Қурал Маденов.

 

Бўлимлар