Номаълум сабабларга боғлиқ фаолияти тугатилган “Xалқабад колбаса” цехи яна иш бошлади

 Бундан 6 йил илгари “Халқабад” колбаса цехи ўз иш фаолиятини тўхтатган эди. 2018 йил 23 декабрдан ушбу цех яна колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариб бошлади. Бу ҳақда масъул цех раҳбари Илхамбек Сатбаев маълумот берди.


“Ўтган йил 23 декабрдан цехимиз фаолияти бошланса ҳам, биз 1 январдан тўлиқ қувватдаги режимга ўтамиз”, дейди ушбу цех раҳбари.
Айни пайтда ушбу колбаса цехи уч хил турдаги маҳсулотларни халққа етказмоқда. Қўл остида 10 нафар ходим ишлаяпти. Ҳар куни табиий гўштдан тайёрланган колбаса маҳсулотлари Республикадаги 50 га яқин савдо шаҳобчаларига тарқатилмоқда.

 

Бўлимлар