Қорақалпоғистондаги 4 та ОТМнинг ўқитувчилари мўйноқлик 590 нафар ёшга 8 та фандан бепул репититорлик қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Мўйноқ тумани ёшларини ОТМларига кириш учун тест синовларига тайёрлаш мақсадида бепул репетиторилик курслари ташкил қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси "KRuz.uz"га маълум қилди.

Маълумотга қараганда, ҳозирги кунда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали ва Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали ўқитувчилари томонидан қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, физика, химия, биология, география ва тарих фанларидан туманнинг 590 абитуриентларига дарслар ўтказилмоқда.

Бўлимлар