Нукусда ўғри қўлга олинди. Бу ҳақда 7 ой ўтиб хабар топдик

2018 йил 15 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида И.М.га нисбатан ўғирлик жиноятини Мрамор кўчасида яшовчи Ш.О. ва Коскул-2 маҳалласида яшовчи К.А.лар содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Узуқ-юлуқ(!) маълумотларга қараганда, ўтган йилнинг май ойида содир этилган ўғирлик жинояти юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда экан.

П.С:  Қизиқ, 2018 йил май ойидаги ҳолат 2019 январ ойида ОАВ юзини кўряпти! Шунисига ҳам шукур...

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар