Жўқорғи Кенгес бир неча туманларнинг сектор раҳбарларини рағбатлантирмоқда

Жорий йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган селектор йиғилишида жиноятчилик ва ҳуқуқбузорликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилий кўриб чиқилди ва аниқ вазифалар белгилаб берилди.


Жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузорликларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган омиллардан бири – бу шундай ҳолатларни барвақт аниқлаш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни бартараф этишга муваффақ бўлаётган раҳбарларни рағбатлантириш бўлиб топилмоқда.


Ўтган йил натижалари бўйича жиноятчилик ва ҳуқуқбузорликлар сонини кескин камайтиришга эришган Кегейли ва Қонликўл туманлари сектор раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан моддий рағбатлантиришга лойиқ деб топилмоқда.


Қорақалпоғистон шаҳар ва туманлари орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузорликларнинг олдини олиш, улар сонини камайтариш борасида эришилган ижобий натижалар учун тегишли раҳбарлар мунтазам рағбатлантириб борилиши режалаштирилмоқда.

 

Бўлимлар