2017 йили 101 та китоб ўқиган қорақалпоғистонлик BARMEN йигит 2018 йилда нечта китоб ўқиди?    

 Ўтган йили Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси ахборот ресурс марказидаги энг кўп китоб ўқиган китобхон бармен йигит бўлган эди.  Бу йил ҳам ахборот ресурс маркази раҳбари Нурия Ешбаеванинг берган маълумотларига қараганда бу бармен йигиттан китоб ўқиб ҳеч ким ўта олмаган.

 Аммо, шуни ҳам маълумот сифатида айтиб ўтиш керак, Тўренияз 2017 йилда 101 китоб ўқиган бўлса, 2018 йили бу кўрсаткич 11 китобга камайган.

Уразбаева Интизар ҳамда Жалғасбаев Азаматлар эса 2018 йил давомида китобхонамиздан 44 та китоб олиб ўқиган яни улар иккаласи ҳам иккинчи ўринда.
Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмасидаги ахборот ресурс марказига ҳозирги вақтда 1500 дан ортиқ ёшлар аъзо бўлган. Демак 1500 йигит ва қизлар орасидан биринчи ва иккинчи ўриндаги китобхон бўлиш ҳам катта муваффақият.

Бўлимлар