Қўнғирот тумани ҳокими хитойлик инвестор билан учрашди. Қўнғиротга 10 млн АҚШ долларлик инвестиция кириши кутилмоқда

Қўнғирот тумани ҳокими Хитой Халқ Республикасининг Гонконг шаҳрида жойлашган «Байтай» Хитой инвестиция компаниясининг бош вакили билан учрашди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Учрашув якунида Хитойлик  тадбиркорларга Қўнғирот тумани худудидаги аниқланган табиий қазилма ресурслар билан таништирилди. Шунингдек,  «Байтай» Хитой инвестиция компаниясининг қурилиш учун ғишт ишлаб чиқариш заводининг янги технологиялари билан таништиришди.

Саноат учун зарур бўлган қурилиш материали ғишт ишлаб чиқарувчи завод (йиллик қуввати 30 млн дона) қуриш учун умумий қиймати 10 млн АҚШ долларлик инвестиция кириши мумкинлигини айтиб ўтилди. Туман ҳудудида  чел эл корхонасини  очиш масаласи кўриб чиқилди. Инвесторлар билан бирга ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумига қўл қўйилди.

 

Бўлимлар