Янги йилдаги дастлабки ўқув сабоқлари қандай ташкил қилинмоқда?

Бугун юртимиздаги барча таълим соҳаларидаги меҳнат жамоати, ўқувчилар, талаба ёшлар янги йилдан кейинги биринчи ўқув сабоқларини  барчани улуғ ташаббусларга, улуғ келажакга бошлаётган, 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасини тарғиб қилишга, шунингдек Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистонда олиб борилаётган катта бунёдкорлик ишларга бағишланган махсус ўқув курслари билан бошлади.

 Махсус ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳақида кенг турда тарғибот-ташвиқот ишлари билан бошланди.

Ундан сўнг, Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори туфайли аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, халқимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт, бунёдкорлик, транспорт ва бошқа соҳаларда авваллари бўлмаган даражада эришилаётган юқори натижалар, шунингдек, Муҳтарам Президентимизнинг 15-16 ноябрдаги Қорақалпоғстонга ташрифи чоғида республикамизнинг янада ривожланиши, халқимизнинг бахтли ва фаровон турмушини таъминлаш бўйича олиб борилиши зарур бўлган ишлар таъсирчан ўқув услубий қўлланмалар орқали ўқувчи ва талаба ёшларга кенг турда тарғиб қилинди.

Шунинг билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Мурожаатномасида таъкидлаб ўтилган Орол ҳалокати бугунги куннинг глобал муаммоси эканлиги, денгизнинг сувсиз қолган ҳудудида яшил ўрмонлар барпо этиш бўйича  амалга оширилаётган жуда кенг кўламли амалий ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни барқарорлаштириш, хорижий мамлакатлардаги шериклар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш, денгизнинг қуриб қолган тубида ўрмонзорликларни, саксовул ва бошқа чўлга чидамли ўсимлик турларини экиш бўйича қатор лойиҳалар амалга ошириш бўйича катта ишларни бошлаб берди. Юртбошимизнинг бундай ташаббусларининг ҳар бирини биз оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб борган эдик.

Бугун эса бу жараёнлар, профессор-ўқитувчиларимиз томонидан бизларга кенг турда тушинтириб берилгани, айниқса видеоролик орқали бизларга кўрсатилган Орол денгизи тубидаги бугунги қайнаётган иш жараёнлари бизда катта таъсурот қолдирди, – дейди ҚДУ талабаси Д.Сарсенбаев.

Бўлимлар