Нукусдаги энг катта чорраҳанинг қурилиш ишлари қачон тугайди?

Сайтимиз орқали Нукус шаҳридаги энг катта, Тўрткўл гузари билан "Қорақалпоғистон" кўчасини бири-бири билан боғловчи  айланма бузилаётганилиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бу айланма декабрь ойининг ўрталарида қурилиш ишлари бошланган ва ҳозирда ҳaм давом этмоқда. "KRuz.uz"га берилган маълумотга қараганда, Нукусдаги энг катта чорраҳа жорий йилнинг феврал ойида ишга тушади.  

Айланма ўрнига солинаётган чорраҳани қуйида кўришингиз мумкин:

Авваллари бу ерда жуда кўп тирбандликлар бўларди. Шунинг учун бу айланма бузилиб, ўрнига машиналар қатновини тартибга солувчи катта чорраҳа қурилади.

 

 

Маълумот учун, қурилиш ишларига 1 млрд 248 млн 604 минг 690  сўм ажратилган. Чорраҳа 6 йўлакли бўлиб, унга 6 та светафор ва 4 та камера ўрнатилади.

Искандар Юсупов тайёрлади

 

Бўлимлар