Тажиева Дилноза: "Мақсадимиз олтин медални қўлга киритиш"

"Универисада-2016" худудий-саралаш босқичи ўйинлари якунланганидан сўнг, брифинг бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикасининг аёллар волейбол жамоаси етакчиси Тажиева Дилноза мусобақа якунлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Жамоамиз билан бирга худудий босқичга пухта тайёргарлик кўрдик. Биз учун Хоразм вилояти энг қийин рақиб ҳисобланади. Ушбу вилоят жамоаси ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келиши аниқ эди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини аниқ бажариб, ғалаба қозондик. Энди худо хоҳласа фарғонада бўлиб ўтадиган финал босқичида бизнинг асосий рақибларимиз Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти жамоалари ҳисобланади. Мақсадимиз олтин медални қўлга киритиш",- дейди Тажиева Дилноза.

Фурқат Юсупов ёзиб олди.

Бўлимлар