МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бирданига 52 нафар ходимини тақдирлади

2019 йил 10 январь куни  “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”  акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республика прокуратурасининг бўлим бошлиғи, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлим  ходимлари иштирокида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, 2018 йил давомида энергия ресурслари ва сув таъминотидан жами 625 млрд.сўм ундирувга эришилганлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида 792 млрд.сўм амалда ундирилиши таъминланган.

         Шу давр ичида бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида ноқонуний ҳолатлар юзасидан 1613 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида ҳуқуқбузарлардан 1 млрд.сўмдан ортиқ давлат манфаатларига етказилган моддий зарарлар ундирилди. 

Жисмоний ва юридик шахслардан жами бўлиб 4721 та мурожаатлар келиб тушган, шундан, 1007 таси қаноатлантирилган, 3304 тасига тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар тегишлилигича кўриб чиқиш учун юборилган.

Мажлисдан сўнг, бюро тизимида фидойи меҳнат кўрсатаётган, ўз хизмат вазифасига масъулият, талабчанлиги  билан ёндошиб фаолият юритаётган        52 та нафар ходимларга Бош прокурор ва МИБ директорининг буйруқларига кўра ташаккурнома ва даражали унвонлар тантанали равишда бериш маросими ўтказилди ва даражали унвонга эга бўлган ушбу ходимларнинг қасамёди қабул қилинди

                                           

   МИБ  ҚР бошқармаси   Матбуот хизмати

 

Бўлимлар