Қорақалпоғистонлик ёшларга 36 турдаги 27 минг бепул китоблар топширилди

"Ёшлар кутибхонаси" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига 36 турдаги 27 минг китоб берилганди.

Куни кеча Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ана шу китобларни Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров ва қатнашди.

"- Ҳар йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан "Ёшлар кутибхонаси"га янги нашрдан чиққан китоблар тақдим қилинади. Китобларни нашр қилишда ёшларнинг фикри инобатга олинади ва улар севиб ўқийдиган китоблар нашрдан чиқарилади. Берилаётган ҳар бир китобдан унумли фойдаланиб, уларни асрашимиз керак. Аслида бу китоблар - бебаҳо бойлик", - дейди А.Данияров.

Ушбу маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов  берилган китоблардан унумли фойдаланиш борасидаги ўз таклифини берди. 
Ундга кўра, 36 турдаги китоблардан турли ёш тоифасида мактаб ўқувчилари орасида "Ёш китобхон" танловини ташкил қилиш белгилаб олинди.

Бўлимлар