#Интервью: Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 2018 йилда қандай ишларни амалга оширди?

"KRuz.uz" сайтининг янги йилдаги янги лойиҳасини қарши олинг:

"Раҳбар билан яккама-якка" лойиҳаси сайт фаоилияти давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча тоифадаги раҳбар ходимлар билан суҳбат ўтказади. 

Лойиҳамизнинг биринчи иштирокчиси Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи К.Артыков бўлди. 

Қуйидаги К.Артыковдан олинган интервьюни ўқишингиз мумкин:

 

Суҳбатимизни энг аввало Давлат хизматлар агентигининг ташкил этилшидан бошласак.

-Хабарингиз бор Президентимиз аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш мақсадида 2017 йил 12 декабрь куни “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини қабул қилди.

 

Ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди ҳамда 2018 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари давлат хизматлар марказига айлантирилди.

 

Ушбу фармон билан давлат хизматини кўрсатиш соҳасида қандай ўзгаришлар содир бўлди?

- Президент фармони чиқиши билан давлат хизматларини кўрсатишда бир қанча ўзгаришлар бўлди.

Хусусан, илгари “ягона дарча” марказлари томонидан фақат тадбиркорлик субъектларига 38 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиб келинган бўлса, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки, жисмоний шахсларга ҳам давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Давлат хизматлари сони 38 тадан 2018 йил давомида 103 тага етказилди. Бунинг натижасида 2018 йил туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 365 000 мингдан ортиқ, шундан 12000 та сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

 

Бу 2017 йилги кўрсатилган давлат хизматларидан қарийб 50 баробарга ошганини кўрсатади.

Юқорида сайёр тартибда 12 000 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилганлиги айтиб ўтдингиз. Ушбу сайёр давлат хизматларини кўрсатишда давлат хизматлари марказлари керакли моддий техникалар билан таъминланганми?

 

            Албатта, йилнинг бошиданоқ барча туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари “Дамас” автомашинаси билан таъминланиб, сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди.

Яна шуни қўшимча қилиб ўтиш жоиз, туман марказидан олис ҳудудда яшовчи аҳолига янада қулай ва тез давлат хизматларини кўрсатиш учун, Агентлик томонидан ҚР бошқармасига 2 та “Исузи” автобуси берилди.

 

Автобусда нотариус, ФҲДЁ ходимларининг хизмат кўрсатиши ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни қабул қилиш кассасининг мавжудлиги аҳолига сифатли давлат хизматини кўрсатишга имкон яратмоқда.

 

Шунингдек, Қўнғирот тумани марказидан 350 км. узоқликда жойлашган “Қорақалпоғистон” ПФЙ ва 180 км. узоқликда жойлашган “Жаслық” ПФЙ ҳамда Кегейли тумани марказидан 45 км. узоқликда жойлашган “Қазанкеткен” МФЙ аҳолисига давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида шахобчалар ташкил этилди. Бу ҳам фуқароларимизга яратилган яна бир қулайлик бўлди. Ушбу шахобчаларнинг барсачи керакли техник инвентарлар билан таъминланган  

 

Ҳозирги кунда хизматларнинг Давлат хизматлар марказлари томонидан кўрсатилиши аҳолига қай даражада маъқул келмоқда?

 

Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишим керак. Президентимиз фармонида Давлат хизматлари марказларининг асосий вазифалари сифатида

-давлат хизматлари сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, энг асосийси мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик;

-давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини яъни барча мурожаатларнинг электрон шаклда олиб борилиши белгилаб берди.

 

Шунингдек, ҳозирда Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қабул қилинаётган барча норматив ҳужжатларда хизмат кўрсатиш муддатининг қисқартирилганлги, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этилганлиги, талаб этиладиган ҳужжатларнинг оптималлаштирилганлиги аҳолига тез ва қулай давлат хизматини кўрсатиш хизмат қилмоқда.

Буларни яққол мисолларда ҳам кўриш мумкин. Масалан: 2018 йилда ТДЮУ ҳужжат қабул қилиш республикамизнинг барча давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилди. Бунда абитурентлар Тошкент шаҳрига бориб юрмасдан, ўзи яшаб турган жойдаги давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, ҳужжатларини электрон тарзда топширди. Бу билан ҳар бир ота-она ҳам харажатдан, ҳам вақтдан ютишди.

Яна бир мисол, фуқароларимизнинг судланганлик ҳақида маълумотнома олиши учун ҚР ИИВ шахсан ўзи келиб мурожаат қилишлари ва жавобини 10-15 кунлаб кутиш тўғри келарди.

Ҳозирда эса ушбу давлат хизмати барча туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган бўлди ва мурожаатни кўриб чиқиш муддати 2 кун деб белгилаб қўйилди.

 

Давлат хизматлари марказлари ходимларининг иш олиб бориши қай даражада назоратга олинган?

 

Президентимизнинг парламентга мурожаатномасида “Ҳар бир кадр бугунги кун талаби билан ишлаши керак” деб айтиб ўтганди. Биз ҳам фаолиятимизни бошиданоқ барча Давлат хизматлари марказларини малакали кадрлар билан таъминлашга жуда катта эътибор қаратдик ва бунга эришдик ҳам.

Шунинг билан бирга ходимларимизнинг фуқароларимизга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида қонунийликни таъминлаш, коррупцияга ва бюрократик тўсиқларга йўл қўймасликлари, хизмат кўрсатиш сифати ва муддати ҳамда регламент талабларига амал қилиши, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишини назорат қилиш мақсадида “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бундан ташқари Давлат хизматлари агентлиги Қорақаопғистон Республикаси бошқармасида доимий равишда марказ ходимлари фаолиятини назорат қилиш мақсадида бахолаш механизми жорий этилган ва натижаси юзасидан энг фаол ходимларни рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилган.

 

2018 йилда давлат хизматлари марказларида 103 та хизматлар хаммаси электрон шаклда кўрсатилиш йўлга қўйилганини айтиб ўтдингиз. Ушбу давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар ва давлат хизматлари марказлари ўртасида электрон хамкорлик қилиш тизими қай даражада йўлга қўйилган?

 

Давлат хизматлари марказлари – аҳолига барча хизматлар бир жойда кўрсатиладиган уникал, ўзига хос маскан айлантришимизда, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини тутган ўрни катта.

Бугунги кунда давлат хизматлари босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали интеграция қилиб келинмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, 2018 йил бошида Республикамизда давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли идораларни ягона давлат хизматларини кўрсатиш тизимига интеграция қилиниши паст даражада бўлган эди.

 Бугунга келиб бу соҳада ахборот-коммуникация технологиялари қўллаш натижасида жами 37 давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлари ва ўларнинг  туман (шаҳар) бўлимлари давлат хизматларини кўрсатиш ягона тизимига  тўлиқ интеграция қилинди.

Бу эса ўз навбатида фуқароларга янада қулайликлар яратилиб, яшаш ҳудудидан чиқмасдан туриб хизмат кўрсатиш ташкилотларига мурожаат қилишларига имконият яратилди. 

Мисол: Олдинлари фуқароларимиз ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини олиш учун туманлардан Қунғирот тумани Қорақалпоғистон шаҳаршасидан 200 км ва Тўрткўл тумани 200 км дан Нукусга келиб ФҲДЁ ва нотариат архивидан олган бўлса, бугунги кунда хизмат кўрсатувчи ваколатли органлар ва давлат хизматлари марказлар орасида электрон ҳамкорлик йўлга қўйиш натижасида бў ҳужжатларни фуқароларимиз яшаш ҳудудида жойлашган давлат хизматлари марказларидан олиш имконияти яратилди.

 

Давлат хизматларини  кўрсатувчи ваколатли органлар томонидан тасдиқланган регламентлар ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар, тартибларга риоя қилинишини нозарот қилиш Давлат хизматлари агентлигига йўклатилган. Ҳозирда ушбу ваколатли идоралар регламент ва қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қиляптими?

Тўғри айтиб ўттингиз, 2018 йил давомида фуқароларга давлат хизматларини  кўрсатишда нафақат давлат хизматлари агентлиги балким ваколатли ораганлар томонидан хам бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Лекин эришилган йўтуқлар ўзимизники, ваколатли органлар томонидан қилинган ижобий ишлар билан, айрим ҳолларда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ҳолатларини кўриш мумкин.

Яъни, Бошқармамиз томонидан ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида жорий йил давомида ваколатли органлар фаолиятида жами 7658 қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, 250 дан ортиқ ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди. Шундан 49 та масъул ходимлар интизомий ва 166 та масъул ходимлар маъмурий жавобгарликга тортилди.

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

Давоми бор...

 

Бўлимлар