Қўнғирот тумани ҳокимининг Facebook ва Telegram’да расмий канали иш бошлади

Қўнғирот тумани ҳокими Бердах Сапаровнинг Facebook да расмий саҳифаси ва Telegramда канали иш фаолиятини бошлади. Бунга Қўнғирот тумани ҳокимияти билан боғланганимиздан кейин амин бўлдик.

Маълумотда, «Агар қандайдир мурожаат ёки таклифларингиз бўлса ёзишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаатни албатта ҳокимнинг узи кўриб чиқади ва амалий ёрдам беради. Бундан ташқари Қўнғирот туманида бўлаётган янгиликлар ва ўзгаришлардан хабардор бўлиб борасиз», - дейилган.

Манзиллар: https://t.me/hakimsaparov

fb.com/hakimsaparov   

Маълумот учун, Telegram тармоғида Қоракалпоғистонда энг биринчи марта ўтган йилнинг декабрь ойида Хўжайли тумани ҳокими Женис Ермашев ўз каналини очган эди. Ҳозир бу каналда 5400 нафардан ортиқ киши бор.

Бўлимлар