Энг арзон гўшт чиндан ҳам Нукусдами?

Сайтимиз орқали Ўзбекистондаги энг арзон гўшт Нукусда эканлиги ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб маълумот берган эдик.

 Энг арзон гўштнинг нархларини қулоқларимиз билан эшитиш учун бир кундан (қўмитанинг маълумоти 4 январь ҳолатига кўра эди.) кейин 5 январь санасида Нукусдаги гўшт дўконлари ва "Янги йил ярмаркаси"га йўл олдик. 

Буни қарангки,  "Янги йил ярмаркаси"да ҳам, Нукусдаги бошқа жойларда ҳам энг арзон гўштнинг нархи 38 минг сўм экан.  Яхшироқ жойидан олишни истасангиз, 50 минг сўмгача топилади. 

 Бу мақола бир ҳафтадан кейин чиқаришини боиси, гўштнинг нархи бир кунда 10 минг сўмга кўтарилган бўлса, қолган кунларда ҳам шундай нарх ўзгаришини кутдик. Аммо нархлар ўша-ўша 1 кг мол гўшти 38 минг, лаҳм гўшт 50 мингача. (6 январдан 13 январь ҳолатигача)

Демак, бир кунда нархлар кўтарилиб кетибди-да...

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар