Тўрткўллик аёлнинг салкам 9 млн. сўм пули ва 1 млн. сўмлик телефонини ўғирлаб кетишди

2019 йил 12 январга ўтар кечаси номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида яшовчи О.Қ. (исмли аёл)га тегишли озиқ-овқат савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, у ердан 8 млн. 950 минг сўм пули ва умумий қиймати 1 млн. сўмлик телефон тўлов картасини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу жиноятни Тўрткўл туманида яшовчи А.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар