Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари тамонидан 2018 йилда жойларга чиққан ҳолда сайёр тартибда Давлат хизматлари кўрсатилди. 
Жумладан, Хўжайли тумани “Саманкўл” ОФЙ ҳудудида 2014 йилдан буён газ тармоғига уланиш ва яшаб турган, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига кадастр ҳужжатларини олишда муаммолари аниқланиб аҳолига шу ернинг ўзида газ тармоғига улаш ва кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида хизматлар кўрсатилди ва муаммолари ижобий хал этилди.
   

Туман Давлат хизматлари маркази ҳодимлари томонидан 2018 йилда тадбиркорлик субъектларини жойларга чиққан ҳолда сайёр рўйхатдан 235 таси ўтказилди ва 545 та фуқароларга сайёр жойларга чиққан ҳолда Давлат хизматлари кўрсатилди.


2018 йилнинг 12 ойи давомида Хўжайли тумани Давлат хизматлари марказига жами 21634 мурожаатлар қабул килиниб, 21590 таси ижобий ҳал қилинган. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 1358 мурожаатлар келиб тушиб, уларинг барчасига ижобий хизмат кўрсатилишига эришилди.
     
        
 Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази мутахассиси Низаматдинов Атабек Парахатдинович

Бўлимлар