Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судига янги судьялар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан берилган маълумотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судларига 2019 йил 11 январ куни янги судьялар тайинланди:

Бабаджанова Зульфия Хайдаровна – судьялик лавозимига бўлишнинг муддатсиз даврига Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг судьяси лавозимига;

Каипназарова Саодат Алимбетовна  - судьялик лавозимига бўлишнинг муддатсиз даврига Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг судьяси лавозимига;

Сапаев Музаффар Махсудович - судьялик лавозимига бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг раиси лавозимига;

Хабарда айтилишича, шу йилнинг 14 январ санасида Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича судининг катта мажлислар залида янги тайинлаган судьяларнинг ўз фаолиятини бошлаш олдидан қасам ичиш маросими бўлиб ўтган.

 

Бўлимлар