ТАТУда АҚШнинг Webster университети “Бизнес бошқаруви (MBA)” магистратура йўналишига ўқишга қабул қилишни бошланди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда фаолият бошлаган АҚШнинг Webster университети (Webster University, George Herbert Walker School of Business and Technology) Master of Business Administration (MBA: Бизнес бошқаруви магистратура йўналиши) ўқув дастури асосида “Лойиҳаларни бошқариш” йўналишига талабаларни қабул қилиш жараёни бошланганлигини маълум қилади.

Ўқув дастури давомийлиги - 18 ой, 3 семестр.
Таълим Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида, Webster университети профессорлари ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар томонидан (инглиз тилида) университетлар ўртасида имзолаган келишувга асосан олиб борилади.

Webster университети MBA дастури “АҚШнинг бизнес-мактаблар ва дастурлар аккредитация Кенгаши"нинг аккредитациясидан ўтган бўлиб, унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳам мақулланган. Таълимни мувафаққиятли тамомлаган талабалар “Лойиҳаларни бошқариш” йўналиши бўйича Webster университети MBA магистри дипломини қўлга киритадилар.

Ўқув тўлов-контракт қиймати бир семестр учун 3000 АҚШ долл. Таʼлим учун умумий тўлов қиймати 9000 АҚШ долл. Тўлов Ўзбекистон миллий валютаси сўмда амалга оширилади (АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати, Марказий банк томонидан тўлов амалга оширилган кунда белгиланган курсда ҳисобланади). Дарсликлар ва таʼлим жараёни учун зарур ўқув материаллари учун тўловлар қўшимча тарзда амалга оширилади.

Ўқув дастури 2019 йилнинг мартидан бошланади. Талабалар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тизим ташкилотларида амалиёт ўтайдилар. Таʼлим инглиз тилида олиб борилади. IELTS бўйича талаб 6.0 ва ундан юқори.

Шунингдек, таʼлим олиш хоҳишини билдирганлар бакалавр босқичини тамомлаган бўлишлари, ҳамда иқтисодиёт, бизнес ва менежмент фанлари бўйича базавий билимларга эга бўлишлари талаб этилади.

Аризалар топширишнинг сўнгги муддати: 20.02.2019 й.
Маълумот учун телефонлар: +998-71-235-09-00,+998-97-711-40-22
 E-mail: k.nargiza@tuit.uz

Манзил: Тошкент ш., 100200, Амир Темур Шоҳ кўчаси, 108-уй.

Маъсул шахслар: Арипходжаев Музаффар, Хужаназарова Наргизахон.

 


 

Бўлимлар