Тўрткўлда хориждан ишлаб яшаш манзиларига қайтиб келган ёшлар билан учрашув ўтказилди

Тўрткўл туманининг "Ўзбекистон" ҳамда "Отаюрт" овул фуқаролар йиғинларида “Ёшлар-муносиб меҳнат ва ташабускорлик” мавзусида хорижда ишлаб яшаш манзиларига қайтиб келган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Тўрткўл туманидаги мутасадди ташкилот рахбарлари, узоқ муддатга ишлаш учун чет элларга кетиб яшаш манзилига қайтиб келган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

 

Учрашувда хозирги кунда туманда тадбиркорлик қилаётган ёшлар ва уларнинг имкониятлари келиб чиқиб яратилган бўш иш ўринлари ҳамда чет элда ишлаб яшаш манзилига қайтиб келган ёшларга тадбиркорлик фаолиятлари ва уларга ер ажратиб бериш учун яратилаётган имкониятлар хақида кенг маънода тушунтириш берилди.

Бўлимлар