"KRuz.uz" суриштирувидан кейин Нукусдаги гўштларнинг нархи ўзгардими?

Сайтимиз орқали Ўзбекистондаги энг арзон гўшт Нукусда эканлиги ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб маълумот берган эдик. Ушбу мақолада энг арзон (1 кг) гўшт нархи 26 минг сўм деб берилган эди.

Шундан кейин сайтимизда "Энг арзон гўшт чиндан ҳам Нукусдами?" мавзусида мақола чиқди. (Аҳолининг таклиф ва эътирозлари боис)

Унда Нукусдаги энг арзон (1 кг) мол гўшти 38 мингдан сотилаётгани, (1 кг) лаҳм гўшт эса 50 минг сўмгача бўлган нархда (13 январь ҳолатига)  харид қилинаётгани  ҳақида маълумот бериб ўтдик.

Бугун, 16 январь куни Нукус шаҳар ҳокимиятининг маъсул ходимлари ва "Нукус деҳқон бозори" маъмурияти билан бозордаги гўштларнинг нархларини ўргандик.

"Нукус деҳқон бозори"даги энг арзон гўшт 28 минг сўмдан  38 минг сўмгача бўлган нархда сотилмоқда. 

Махсус гўшт дўконларида лаҳм гўштлар эса (1 кг) 45-48 минг сўм оралиғида сотилмоқда.

Маълумот учун, Давлат статистика қўмитаси 4 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича энг арзон гўшт Нукусда 26 минг сўм эканлиги ҳақида хабар берганди.

 

P.S: Уч кун ичида гўштлар бироз арзонлашибди.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

Бўлимлар